1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Амр ибн Ҳурайс -

Амр ибн Ҳурайс ибн Амр ибн Усмон Маҳзумий ал-Қураший (620–704 милодий саналар), куня­лари Абу Саид ҳижратдан 2 йил олдин таваллуд топдилар. 

Бадр йилида оналари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб келганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг бошини силаб, барака тилаб, дуо қилдилар. Ҳа­қиқатдан ҳам у киши ҳаётларида кўп молларни қўлга киритдилар, Куфа аҳлининг бойларидан бири бўлдилар. 

Бу зот Қодисия жангида иштирок этдилар. Куфадаги Бани Умайя қабиласининг бошлиқларидан эдилар.

Расулуллоҳдан 18та ҳадисни Абу Бакр, Умар, Али, Ибн Масъуд ва бошқалардан ривоят қилдилар. Бу кишидан ўғиллари Жаъфар ва Куфа аҳлидан бўлган кишилар ривоят қилганлар. Амр ибн Ҳурайс тўплаган ҳадислардан баъзиларини уч «Саҳиҳ» соҳиблари ўз китобларига киритганлар. 

Бу зот ҳижратнинг 85-йили Куфада вафот этдилар.