1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абу Воил -

Абу Воил куняси билан машҳур бўлган бу саҳобанинг исмлари Шақиқ ибн Саламадир.

Абу Воил розияллоҳу анҳу Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг асҳобларидан эдилар. Бу зот тафаккури, ёдлаш қобилияти кучли, Қуръони Каримни икки ойда ёд олган, тақволи, дунёда зоҳид бўлган саҳобалардан эдилар. Сиффийн жангида Али розияллоҳу анҳу билан иштирок этдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳамда Абу Бакр, Умар, Усмон, Али, Саъд, Ибн Аббос, Ибн Масъуд, Оиша розияллоҳу анҳумодан ҳадислар ривоят қилдилар. Бу кишидан Шаъбий, Мансур ибн Мўътамир, Аъмаш ва бошқалар ривоят қилганлар.

  Бу зот ҳижратнинг 79-санасида вафот этганлар.