1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абу Бакра -

Абу Бакра куняси билан машҳур бўлган бу саҳобанинг исмлари Нуфайъ ибн Ҳорис ас-Сақафий. Бу киши Тоифда мусулмонлар қўлига асирга тушадилар. Исломга кирганларидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини озод қилиб, «Абу Бакра» куняси билан чақирадилар. 

Абу Бакра розияллоҳу анҳу улуғ саҳобалардан бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан 132та ҳадис ривоят қилдилар. Бу зот Тоифдан Басрага кўчиб ўтиб, ана шу ерда истиқомат қилдилар. Имрон ибн Хусайн «Абу Бакрадан кўра фазилатли кишини кўрмадим», деб айтганлар.

Бу зот ҳижратнинг 52-санасида Басрада вафот этадилар.