1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Муржиъалар -

Муржиъалар («кечиктирувчилар») – ботил фирқалардан бири. Хаворижлар гуноҳи кабира қилганларни дарҳол жазолаш тарафдори бўлса, муржиъалар жазолашни кечиктиришни ёқлаб чиқишган. Шунинг учун улар шундай ном олишган. Муржиъа фирқасидагилар мўмин киши ҳар қанча улкан гуноҳ қилса ҳам фосиқ ва осий бўлмайди, ҳатто тавбасиз ўлса ҳам уларга азоб жоиз бўлмайди, деб ҳисоблашади. Шунингдек. улар иймон ва амал бошқа-бошқа нарсалардир деб билишади.