1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

қурбонлик - «Қурбонлик» қурбон ҳайити кунлари сўйиладиган ҳайвондир. Фуқаҳолар истилоҳида «қурбонлик» «Махсус ҳайвонни махсус вақтда сўйишдир». Қурбонлик шариатга иккинчи ҳижрий санада киритилган. Ҳанафий мазҳаби бўйича, қурбонлик қилиш вожибдир. Қурбонлик қилиш ҳур, оқил, муқим ва закот нисобига молик бўлган мусулмон шахсга вожиб бўлади. Ҳанафий мазҳаби бўйича, қурбонлик қилиш вожиб мусофирга бўлмайди.