1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

иқола - «Иқола» сўзи арабча бўлиб, луғатда «бўшатиш» маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда эса: Иқола икки шарномачининг ҳақларида шартномани бузишдир. Иқола никоҳ ақдидан бошқа барча ақдларда жорийдир. Аммо савдо ақдини бузишда кўпроқ ишлатилади. Бунда сотувчи ва харидор савдо тамом бўлганидан кейин уни бузишга келишадилар. Иқоланинг рукни ийжоб ва қабулдир. Иқола савдода иштирок этувчилардан бирининг «Мен савдони буздим» дейиши ва иккинчисининг «Рози бўлдим ёки қабул қилдим», дейиши билан бўлади. Иқола мандубдир.