1445 йил 7 зулқаъда | 2024 йил 15 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

ботил савдо - Рукни ёки маҳаллига халал етган савдо ёки асли ва васфи шаръий бўлмаган савдо ботил савдодир. Бошқача айтганда, савдо қилувчи савдо қилишга лаёқатсиз бўлса ёки савдо моли савдога лойиқ бўлмаса, савдо ботил бўлади. Бундай савдо, агар сиртдан савдога ўхшаб кўринса ҳам, савдо бўла олмайди ва асло мулкни ифода қила олмайди. Мисол учун, вояга етмаган ёш бола ёки жинни одамнинг савдоси ёки мол ҳисобланмайдиган ўлимтикнинг гўшти, тутамлик мол бўлмаган чўчқа гўшти ва ароққа ўхшаш нарсалар савдоси ботил савдо бўлади.