1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ҳидоят -

Ҳидоят - (араб. - тўғри йўл) - ҳақиқий эътиқод йўлидан юриш. Залолатнинг қарама- қаршиси. Ҳ. Аллоҳ ўз бандалари учун кўрсатган энг тўғри йўл ҳисобланади. Қуръони каримнинг юзлаб оятларида Ҳ. тўғрисида маълумотлар бор. Уларда таъкидланишича, аллоҳ таоло Ҳ. йўлига ҳаммани ҳам бошламайди, балки ўзи хоҳлаган, танлаган кишиларнигина бу неъматга мушарраф этади. Ҳатто Пайғамбаримизга хитоб қилиб: "Сен хоҳлаган кишингаи Ҳ.га эриштира олмайсан, лекин Аллоҳ ўзи хоҳлаганига Ҳ. ато қилур" -деган мазмунда оят нозил қилган. Демак, Ҳ. сари даъват қилиш яхши, лекин унга эришиш Аллоҳнинг изни билан амалга ошар экан.