1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ҳаллож -

Ҳаллож - Ҳусайн ибн Мансур (858-922) -тасаввуфдаги ўта сўл оқимнинг йирик вакили. Роявий жиҳатдан қарматларга яқин бўлган. Тур, Байда, Басра, Бағдод шаҳарларида билим олган. Мусулмонларнинг айрим одатларига ва шариатнинг баъзи қоидаларига зид фикрлар айтган. Исломнинг Аллоҳ тўғрисидаги яккахудолик ақидасига зид равишда худо инсонда намоён бўлади, инсон ва умуман моддий олам Худонинг жилоланиши, "Мен ҳақ (худо) ман", ("Ана-л-ҳаққ"), менинг ўзлигам - Худонинг ўзлигвдир, деган фикрни илгари сурган ва бу фикр билан ваҳдати-вужуд таълимотига йўл очган. Ҳ. ўз ғояларини Ўрта Осиё, Ҳиндистон, Ироқ ва б. мамлакатларда тарғиб қилган ва мухлислар орттирган. Мусулмон олимлари Ҳ.ни бидъатчиликда ва шаккокликда айблаб, қатл этишга ҳукм чиқарганлар.