1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Гуноҳ -

Гуноҳ - (форс - жиноят, айб; асли шу маънодаги араб. "жуноҳ" сўзидан олинган) -шариат қонунларига ва диний ақидаларга хилоф иш ёки ҳаракат. Ислом динида энг катта Г. - ширк, яъни Аллоҳни бутунлай инкор этиш ёки унга тенг келадиган бошқа илоҳий кучлар бор, деб эътиқод қилиш ҳисобланади ва бундай Г.ни Аллоҳ кечирмайди. Аммо ундан бошқа катта ва кичик Г.ларни хоҳлаганича кечириши ёки маълум меъёрда жазолаши мумкин. Катта Г.ларнинг адади тўғрисида ислом манбаларида турлича фикрлар айтилган. Ота-она қарғишини олиш, сеҳр-жоду билан шуғулланиш, қотиллик, ёлгон гувохлик бериш, ўғрилик, чақимчилик, қиморбозлик, риёкорлик, фирибгарлик, ҳаром қилинган нарсаларни истеъмол қилиш, дилозорлик ва ҳ.к. катта Г. ҳисобланади. Баъзи ислом олимлари катта Г.лар сонини 300 тагача санаб ўтганлар. Кичик Г.лар беҳисобдир.