1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Дор ул-Фано -

Дор ул-Фано - (араб. фонийлик уйи) - ислом динида инсон яшаётган дунё (бу дунё) "фоний" (ўткинчи) эканлигани билдирувчи тушунча. Унга кўра, бу дунё яхши ва эзгу амаллар, савоб ишлар қиладиган жой; Д. ф.да дор ул бақо учун тайёргарлик кўрилади. Д. ф. ғояси тасаввуфда ривож топган, бу дунёга бефарқ қараш, дунё лаззатларидан воз кечиш айрим тасаввуф арбобларига хос амаллардан ҳисобланади. Бу дунёни Д. ф. деб аташ 9-10-а.ларда айниқса, маломатийлар тариқатида кенг расм бўлган.