1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Бухорий -

Бухорий - Имом ал-Бухорий (асл исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий) (810.21.7, Бухоро — 870.31.9, Самарканд яқинвдаги Хартанг қишлоғи) - ислом оламининг йирик мутафаккири, буюк муҳаддис. Муҳаддислар имоми, ҳадис илмининг султони деб ҳам юритилади. Отаси Исмоил ўз даврининг етук муҳаддисларвдан, имом Молик ибн Анаснинг шогирд ва ашобларидан бири бўлиб, тижорат ишлари билан шуғулланган. Онаси тақводор, диёнатли, оқила аёл эди. Отаси вафот этгач, унинг тарбияси волидаси зиммасига тушган. У 5-6 ёшидан исломий илмларни, Муҳаммад (сав)нинг ҳадисларини ўрганишга ва ёдлашга киришади. Таникли муҳаддислар-ал-Доҳилий, Муҳаммад ибн Салом ал-Бейкандий, Муҳаммад ибн Юсуф ал Бейкандий, Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Маснадий ва б. дан сабоқ олган. Азалдан муҳаддислар сафарга чиқишдан олдин ўз юртидаги ровийлардан бирорта ҳам ҳадис қоддирмасдан ёзиб олган бўлиши ва шундан кейингана бошқа шаҳар ёки мамлакатга сафарга отланиши мумкин эди. Б. 16 ёшга етгунча, ўз юртидага машойихлардан ҳадис эшитиб, ёзиб олиб, халифаликнинг турли вилоятлари томон йўл олади. 825 й. Б. онаси ва акаси Аҳмад билан Маккага келиб, ҳаж ибодатини адо этади. Онаси ва акасини Бухорога қайтариб, ўзи Маккада қолади. Бу ерда фаолият кўрсатаётган машойихларнинг илмий йиғинида қатнашади. 827 й. Мадинага боради. Мадинадаги машхур уламолардан Иброҳим ибн ал-Мунзир, Мутриф ибн Абдуллоҳ, Иброҳим ибн Ҳамза ва б. билан мулоқотда бўлиб, улардан ҳадислар бўйича сабоқ олади. Бу вақтда Расулуллоҳнинг саҳобалари, саҳобаларнинг издошлари турли мамлакатга тарқаб кетган эдилар. Шундай шароитда Муҳаммад(ас)нинг ҳадисларини тўплаш турли шаҳар ва мамлакатларга боришни тақозо қилар эди. Бир неча тарихчиларнинг таъкидлашича, Б. Ҳижоз, Макка, Мадина, Тоиф, Жиддага қилган рихлати 6 й. давом этган. Сўнг Басра, Куфа ва Бағдодга сафар қилади. Шом ва Мисрга ўтади. Бундан ташқари Хуросон, Марв, Балх, Хирот, Нишопур, Рай, Жибол каби шаҳарларда бўлиб, бу шаҳарлардаги олимлардан сабоқ олди ва ҳадислар тўплади. Хорижий юртлардаги сафардан кейин Бухорога қайтгач, ҳадис илмини тарғиб этишга киришади. Ул зотнинг бу саъю кушишлари бу вақтда Бухорода ҳукмдорлик қилган Холид ибн Аҳмад аз-Зуҳлийга хуш келмайди. Шу сабабли Б. Бухорони тарк этиб, Пойкендга, кейин эса, Самарқавд яқинидаги Хартанг қишлоғига келиб яшашга мажбур бўлади. Б. бутун фаолияти давомида илм кишиларини маънавий ва моддий жиҳатдан кўллаб-қувватлаган. Тижорат қилганда топган ойлик даромадидан беш юз дирҳамдан фақиру мискин ва талабаларга сарфлаган. Шахсий ҳаётида ортиқча дабдаба ва сарф-харажатларга йўл қўймаган. Б. умр бўйи ҳадисларни тўплаш ва тизимга солиш билан шуғулланган, уларни саҳиҳ (тўғри, ишончли) ва ғайри саҳиҳ (хато, заиф)га ажратган. Бу ишни ҳадис ровийларининг маиший ҳаётлари, яшаш жойлари, туғилган ва вафот этган саналари, бир-бирлари билан қилган ўзаро мулоқотларини ўрганиш билан боғлиқ ҳолда олиб борган. Б. жами 600 мингга яқин ҳадис тўплаган бўлиб, шундан 100 минг "саҳиҳ" ва 200 минг "ғайри саҳиҳ" ҳадисни ёддан билган. Б. ўзининг ноёб қобилияти, иқтидори, қувваи-ҳофизасининг ўта кучлилига билан илм аҳлларини лол қолдирган. Ҳадис илмига ўта фидойилик, ақл-заковатини бахшида этиш Б. га шон-шараф келтирди, уни ислом дунёсининг энг буюк алломаларидан бири сифатида танитди. Б. 20 дан ортиқ китоб тасниф этган. Улардан айримлари бизгача етиб келган. Б.нинг "Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ" ("Ишончли тўплам") деб номланган 4 жилд (жузъ)дан иборат ҳадислар тўплами ислом оламидаги бошқа муҳаддислар тузган ҳадис тўпламлари орасида энг ишонарли ва мукаммалидир. Асар бир қанча хорижий тилларга таржима қилинган. Шу жумладан ўзбек тилига ҳам таржима қилиниб, 1991-96 й.ларда 4 жилдда нашр этилди (яна қ. "Саҳиҳи Бухорий"). Б. яратган "Ал-Адаб ал-муфрад" ("Адаб дурдоналари") асари катта тарбиявий аҳамиятга молик беназир тўпламдир. 1322 ҳадис ва хабар жамланган бу асар Туркия ва Мисрда бир неча марта чоп этилган. Унинг ўзбекча таржимаси 1990 й. Тошкентда нашр қилинган. Ровийларнинг куняларига бағишланган "Китоб ал-куня" ("Кунялар ҳақида китоб") 1940 й. Ҳиндистонда чоп этилган. Б.нинг "Ат-Тарих ал-кабийр" ("Катга тарих") китоби эса Туркияда 9 жилдда нашр қилинган. Асар қўлёзмасининг баъзи қисмлари Ҳайдаробод кутубхонасида сақланади. Шунингдек, "Ат-тарих ас-сағийр" ("Кичик тарих") ҳам ҳадис тарихига оид қимматли асар хисобланади. У Ҳиндистон ва Қоҳирада чоп этилган. Б. яратган "Китоб ал-фавоид" ("Фойдали ашёлар ҳақида китоб"), "Ал-Жомеъ ал-кабийр" ("Катта тўплам"), "Халқ афъол ал-ибод" ("Аллоҳ бандалари ишларининг табиати"), "Ал-Муснад ал-кабийр ("Катта муснад"), "Ат-тафсир ал-кабийр" ("Катта тафсир"), "Китоб ал-хиба" ("Хайр-эҳсон ҳақида китоб") ва б. асарларнинг баъзилари бизгача этиб келмаган, баъзилари жаҳоннинг турли мамлакатлари кутубхоналарида сақланаётганлиги ҳақида маълумотлар бор. Б.нинг бошқа асарлари орасида "Тафсир ал-Қуръон" ("Қуръон тафсири") китобини ҳам алоҳвда таъкидлаш керак. Б. асарлари мусулмон дунёсининг барча мадраса ва дорилфунунларида пайғамбар (ас) суннатлари бўйича асосий дарслик, қўлланма ҳисобланади. Давлат ва жамоат арбоблари, олиму уламолар ва дин пешволари Б. асарларига таяниб иш тутадилар. Истиклол шарофати билан азалий ва адабий қадриятларимиз қатори Б.нинг ўлмас мероси эл- юрти бағрига қайтди, халқимиз онгу тафаккурини равшан эта бошлади. ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг "Буюк муҳаддис имом ал-Бухорий таваллудининг 1225 (ҳижрий ҳисобда) йиллигини нишонлаш ҳақида"ги қарори (1997 й. 29 апр.) асосида Самарқандда юбилей тўй- тантаналари бўлиб ўтди. Аллома абадий қўним топган Челак туманидаги Хартанг қишлоғида улкан ёдгорлик мажмуи очилди (қ. Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуи). "Имом ал-Бухорий ва унинг дунё маданиятида тутган ўрни" мавзуида халқаро конференция ўтказилди. Ўзбекистонда Б. хотираси муносиб тарзда абадийлаштирилган. Тошкент ислом ин-ти (олий маъҳад)га Б. номи берилган. Б.нинг ҳаёти ва ижодига бағишлаб бир неча тилларда китоб- албом, 2 қисмли филм (1995), "Ҳадис илмининг султони" 4 қисмли кино қисса (1998) яратилган.