1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Бут -

Бут - (форс.), с а н а м (араб.), бутпарастлик - худони тасвирлайдиган ва унинг тимсоли деб сиғиниладиган моддий буюм (кўпинча худоларнинг тош, ёғоч, сопол ва б. нарсалардан ясалган ҳайкалчалари, расмлари, тасвирлари ва б.). Ислом дини шаклланишидан олдин Арабистон я.о.даги қабилаларда бутпарастлик расм бўлган, яъни ҳар бир қабила ўз худосига, уни ифодаловчи Б.га топинган. Бундай Б.лар Маккадаги диний ибодатхона - Каъбада 300 дан ортиқ эди. Ислом дини шаклланиб, якка худога сиғиниш пайдо бўлгандан сўнг Б.лар Каъбадан чиқариб ташланди. Христианлик, буддизм каби динларда ҳам Б. (мас., христианликда икона, крест(хоч)га, буддизмда кичкина ҳайкалчаларга сиғиниш) сақланиб қолган. Кўпхудоликка эътиқод қиладиган қабилалар-да, хусусан, Африкадаги айрим қабилаларда Б.га сиғиниш ҳали ҳам бор.