1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Бурҳониддин Бухорий -

Бурҳониддин Бухорий -  тўлиқ номи Маҳмуд ибн Садрус Саид Тожуддин Аҳмад ибн Садрулкабир Бурҳониддин Абдулазиз ибн Умар ибн Моза (16-а.) - бухоролик фақиҳ. Илмни ўз даврининг "судурул уламо"си (уламолар пешқадами) ҳисобланган ота-боболаридан олган. Б.Б. "Муҳитул Бурҳоний" ("Ҳужжатли муҳит"), "Заҳира"("Тўпланма"), "Тажрид" ("Ажратиш"), "Татимматул фатаво" ("Фатволарни тўлдириш"), "Тариқатул Бурҳония"("Хужжатлаш йўли") каби китоблар, кўпгана асарларга шарҳлар ёзган. У ўз асарларида фиқҳнинг муаммоли масалаларини ҳал қилиб бериш билан ислом ҳуқуқи турли тармоқлари ривожига ҳисса қўшган. Чунончи, 62 та мустақил китобни ўзида жамлаган "Муҳитул Бурҳоний"да ибодат ва муомалот масалалари алоҳида-алоҳида ёритилган, вақф, закот ва ҳ.к. бўйича мукаммал кўрсатмалар бор. Бу китоб Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-тида сақланади.