1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Буроқ -

Буроқ - (араб. "ярқироқ", "барқ" сўзидан) -ислом ривоятларида жуда тез чопадиган ва учадиган отсимон махлуқнинг номи. Қуръони Каримда зикр қилинишича (17:1), Муҳаммад (сав) уни миниб Макка ш.дан "тунги сайр"да дастлаб Куддусга, сўнфа меърожга чиққанлар. Ривоят қилишларича, Б. Муҳаммад (сав)ни Каъба олдига келиб кутиб турган, аввалига у саркашлик қилган, ҳазрат Жаброил мажбур этгандан сўнг бўйсунган. Б. бошқа пайғамбарлар, чунончи Иброҳим (ас) ва Довуд(ас) га ҳам хизмат қилган, дейдилар. Б. гоҳ от, гоҳо хачир шаклида ифодаланган, оқ рангли, бўйни чўзиқ, қулоқлари узун, оёкларида қаноти бўлган, деб таърифланган.