1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Бурайда ибн ал-Ҳусайб -

Бурайда ибн ал-Ҳусайб - тўлиқ исми Абу Сахл Бурайда ибн ал-Ҳусайб ибн Абдулло ал- Асламий (? - 684) - саҳоба. Муҳаммад (сав) Мадинага ҳижрат қилиб кетаётиб, тўхтаган вақтларида у ва унинг қишлоғи аҳолиси (тахм. 80 хонадон) исломга кирган. Уҳуд жангдан сўнг Бурайда Мадинага келиб, кўплаб ғазотларда қатнашган. Мадина, Басра ш.лари сўнгра Хуросонда яшаган. Марв ш. яқинидаги қишлоқлардан бирида вафот этган. БУРДА (араб. ёпинғич, хирқа) — Муҳаммад (сав)нинг хирқалари. Ривоятга кўра, Аллоҳ расулини шарафлаб шоир Каъб ибн Зуҳайр (661 й. в. э.) "Бонат Суод" қасидасини битган ва уни Пайғамбар (сав) ҳузурига келиб ўқиб берган. Бундан хушланган Муҳаммад (сав) хирқаи шарифларини шоирга ҳадя этганлар. Шоирнинг ўғлидан халифа Муовия сотиб олган Б. кейин аббосийларга ўтган ва ислом динининг энг қадрли ёдгорликларидан бири бўлиб қолган. Бошқа бир шоир - Муҳаммад ибн Саид ал-Бусирий (1212-1294) ҳам ўз асарини "Қасидаи бурда" деб номлаган. Бу қасида муаллифига Муҳаммад (сав) ўз хирқаларини унинг тушида ҳадя этган. Бу қасидани дуохонлар ёдлаб хасталарга дам солиши одат тусига кирган. Қасидахонга ихлос қўйиш мусулмонлар ўртасида анъанага айланган. Ҳар иккала қасида мусулмонлар орасида ҳамон машҳурдир.