1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ботинийлар -

Ботинийлар - (араб. ботин - ичкари, яширин, сирли) - 1) исломдаги мафкуравий оқимлардан бирининг тарафдорлари. 8-а.да вужудга келган. Бу оқим тарафдорлари Қуръон оятлари ва ҳадисларни зоҳирий ва луғавий талқин этишга қарши чиққан. Уларнинг иддаоларича, оят ва ҳадисларнинг зоҳирий маъноларини эмас, балки яширин мазмунларини олиш зарур. Бу ақида билан улар ислом шариатига қарши чиққан бўлдилар. Зеро, шариат ҳукми бўйича оят, ҳадис ва б. Зарча манбаларнинг иборалари, у қайси тилда бўлмасин, зоҳирий, луғавий ва истилоҳий маъноларига асосланган ҳолда талқин этилади. Баъзи фасоҳат, киноя, танбеҳ, истиора, ишора каби сўз ўйинлари, "муташобиҳ" оятлар ва тасаввуфий талқинлар бундан мустаснодир. Исломнинг "Аҳли сунна вал жамоа" ақидасига биноан, Б. шариатга хилоф эътиқодда бўлгани учун динсизлар қаторида саналган. 2) Тасаввуфда зоҳирдан кўра ботин ислоҳига кўпроқ эътиборни қаратувчи кишилар (яна қ. Зоҳирийлар).