1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Бобийлик -

Бобийлик - 19-а.нинг 40-50-й.ларида Эронда шиалик ичида вужудга келган диний ҳаракат. Асосчиси - Мирзо Али Муҳаммад Шерозий Боб лақаби билан танилган (1849 й.в.э.) бўлиб, вафотидан кейин Баҳоулло лақабли Мирзо Ҳусайн Али ҳаракатга раҳбарлик қилган. Шундан кейинроқ бу ҳаракат баҳоийлик деб номланди. Бобийлар (баҳоийлар) акддасини қуйидагилар ташкил қилади: улар эътиқод қилишларича, Боб бутун борлиқни яратган. Таносух (руҳнинг бир жисмдан бошқасига кўчиб юриши) Б. ақидасининг асосини ташкил қилади. 19-рақамни муқаддас билиб ойларни ва ойлардаги кунларни 19 тадан деб бўлган. Шунингдек, Б. ақидасида Будда, Конфутсий, Браҳма ва Зардуштни пайғамбар деб эътиқод қилиш буюрилади. Исо Масиҳни хочга михланган деб ишонадилар. Жаннат, дўзах, фаришталар, жинларни ва пайғамбарлар мўжизасини инкор қиладилар. Аёллар сатри авратда ҳижоб билан юришини ҳаром дейдилар. Бойлар, шоҳ зулмига қарши қаратилган йирик халқ қўзғолонлари Б. байроғи остида кўтарилган. Бобийлар шахсни ҳимоя қилиш, камбағаллардан олинадиган соликларни бекор қилиш, йирик ер эгаларининг хусусий мулкини тугатиш, барча мол-мулкни тенг тақсимлашни талаб қилдилар. Мавжуд дин ва давлат тизимини ағдариб ташлашни тарғиб этди. Бобийлар таъқиб этилди, уларнинг қўзғолонлари шафқатсиз бостирилди. Кутулиб қолганлари яширинди ёки мамлакатни тарк этишди. Б. тарафдорлари Эронда, оз микдорда Ироқ, Сурия ва Исроилда мавжуд.