1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Бисмиллоҳ -

Бисмиллоҳ - Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳим (араб. - "Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан") - исломда кўп тилга олинадиган, ҳар бир ният, ибодат ва амалий ҳаракат олдидан айтиладиган оят. Б. Қуръонда 114 сурадан 113 тасининг бошланишида ишлатилган (фақат 9-сурада йўқ). Бу оят худо бандаларига раҳмли (раҳим), меҳрибон (раҳмон), мусулмоннинг ҳар бир ҳаракати Аллоҳ номи билан бошланиши лозимлигини билдиради. Пайғамбар (сав) ўз ҳадисларидан бирида: "Эътиборли ҳар бир иш "Бисмиллоҳ" билан бошланмас экан, унинг охири кесикдир" деганлар. Яъни унинг баракаси бўлмайди, охирига етмайди, деганидир. Қуръон тиловатида Б. олдидан "Аъузу биллоҳи минашшайтонир ражим" ("Шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ тилайман") ҳам қўшиб айтилади. Буни ҳар қандай иш ва хатти-ҳаракат олдидан шайтонни ҳайдаш ва унинг васвасасидан холи бўлиш мазмунида ҳам талқин этадилар. Б. мактублар, расмий ҳужжатлар, диний асарлар бошида ҳам ёзилади. Диний манбаларда "басмала" номи билан ҳам юритилади.