1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Билол -

Билол - тўлиқ исми Абу Абдулло Билол ибн Рабоҳ ал-Ҳабаший (? - 641) - ислом тарихвдаги биринчи муаззин. Баланд, ширали, таъсирли овозга эга бўлган. Асли ҳабашистонлик, Маккада исломни биринчилардан бўлиб қабул қилган қуллардан. Хожаси Умайя ибн Ҳалаф исломдан воз кечишни талаб этиб, Б.га тоқат қилиб бўлмас азобларни берган. Абу Бакр Сидди (ра) Б.ни Умайядан сотиб олиб, озодликка чиқарган. Пайғамбар (сав) билан Мадинага ҳижрат қилган. 622 й. Мадинада оммавий азон айтиш жорий этилганда у биринчи бўлиб баланд овози билан мусулмонларни намозга чорлаган ва бир неча йил давомида Муҳаммад (сав)га муаззинлик қилган. Пайғамбар (сав) вафотидан сўнг Шомда яшаган ва ҳазрат Ҳусайн илтимосига кўра Мадинага келганида бир бор бомдрд намози азонини айтган, деган ривоят бор. Қабри Дамашқ ш.да.