1445 йил 8 зулқаъда | 2024 йил 16 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Бедил -

Бедил - (тахаллуси; асл исми Мирзо Абдулқодир) (1644-1721) — шоир, мутафаккир. Ота- бобоси кеш(шаҳрисабз)лик, туркий барлос уруғидан. Ёшлигидан турли фанларга қизиққан. Шайх Камол, шоҳ Фозил ва Мирза Абдулқосим каби олимлардан таълим олган. Ҳиндистон бўйлаб кўп саёҳат қилган, 1685 й.дан умрининг охиригача Дехдида яшаган. Унинг фалсафий-ахлоқий қарашлари тасаввуф ақидалари таъсирида шаклланган. Б. дунёқараши тасаввуфнинг ваҳдати вужуд таълимотига асосланади, яъни оламни Аллоҳнинг кўзгуси, инсон қалбини шу кўзгунинг маркази, деб билади. Инсон қалби қанчалик сайқал топса, у шунчалик Аллоҳ нурини акс эттиради. Б. 120 минг мисрадан ортиқ шеърий, кўпгана насрий асар ёзган. Йирик асари "Чор унсур" ("Тўрт унсур", 1703) насрда ёзилган бўлиб, унинг дастлабки бобларвда Б. ўз ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Сўнгги икки бобда эса, тўрт унсур -ҳаво, сув, ер, олов тўғрисида; ўсимликлар, ҳайвонлар ва одамнинг пайдо бўлиши, мутлақ руҳ, руҳ ва нарсалар, дин ҳамда руҳонийларнинг ўрни ҳақида фикр юритади. Китобда парилар, жинлар, уйку, туш кўриш ва б. ҳақида ҳикоя ва афсоналар ҳам мавжуд. Б. "Ирфон" ("Билим", 1711-12; "Комде ва Мудан", "Нукот" асарлари ҳам шунинг таркибида) достонида фалсафа, тарих, тиббиёт, адабиёт ва илоҳиётнинг хилма-хил масалаларига тўхталган. Борлиқ, йўқлик, фано, бақо цингари фалсафий масалалар ҳақида фикр билдирган. У хинд фалсафасвдага таносух назарияси ҳамда ислом фалсафасвдаги таваккул таълимотини танқид қилади. Б.нинг ижтимоий қарашларида маърифатпарварлик, мурувват ва одамийлик мавзулари асосий ўринни эгаллайди. Б. асарлари 19-а.да Ўрта Осиёда кенг тарқалди. Улар фалсафий фикрга бойлигидан Б. Туркистонда "Абулмаъоний" ("Маънолар отаси") деган ном олган.