1445 йил 8 зулқаъда | 2024 йил 16 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Баҳиро -

Баҳиро - Буҳайро- Муҳаммад (сав) сийратлари ҳақидаги ҳикояларда учрайдиган шахс исми; Муҳаммад (сав)нинг болалик пайтларида у зотдаги пайғамбарлик аломатларини пайқаган Бусролик (Сурия, Басра ш.) христиан роҳиб. Ҳикоя этилишича, Макка карвонлари Дамашққа бораётганда ва ундан қайтаётганда кўпинча Б. уйи олдида дам олиш учун тўхтаган. Бир куни Абу Толиб ўзи билан сафарга жияни Муҳаммад (сав)ни ҳам олган. Б. булутлар, қуёш ва дарахт шохлари ҳаракатига асосланиб, келганлар орасида бўлғуси пайғамбар борлигани аниклаган ва унинг белгиларини Муҳаммад (сав)да кўрган. У Абу Толибга болани эҳтиёт қилишни ва уни Дамашққа олиб бормасликни маслаҳат бериб, Дамашқда уни яҳудийлар ўлдириши мумкинлигини айтади. Шу сабабдан Абу Толиб савдо ишларини шу ернинг ўзида бажариб, Дамашққа боришдан воз кечади. Муҳаммад (сав)ни таниш учун Б. христианларнинг бузилмаган муқаддас китобларидаги у зот ҳақида битилган еридан фойдаланган.