1445 йил 7 зулқаъда | 2024 йил 15 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Бағдодий -

Бағдодий - Абул Баракот Ҳибатуллоҳ ибн Малка ал-Баладий (1077-1164) - файласуф, табиатшунос, табиб. Бағдод халифалари ва салжуқийлар султонлари саройида табиблик қилган. Б.нинг асосий асари "ал-Муътабар фил ҳикма" бизгача етиб келган. Бу асар шарқ перипатетизми руҳида ёзилган бўлиб уч қисмни - мантиқ, физика ва метафизикани ўз ичига олади. Иккинчи бўлимда (Ибн Сино физикасига нисбатан) муаммони торайтириб, асосий эътибор табиий-илмий масалаларни тадқиқ этишнинг асосий воситалари сифатида тажриба ва кузатишга қаратилади. Метафизикада, асосан, шарқ перипатетиклари изидан бориб Б. уларнинг айрим қоидаларини танқид қилади. Унга кўра ягоналикдан фақат ягоналик келиб чиқади, абадий ўткинчи ҳодисаларни (ҳаводис) ўзига сиғдира олмайди, худонинг моҳиятидан ташқари унинг бошқа атрибутлари бўлиши мумкин эмас ҳамда ўнта фазовий акдлар мавжуд деб танқид қилди. Кейинчалик бу танқид калом билан фалсафани яқинлаштиришга замин ҳозирлаган ар-Розий томонидан давом эттирилди.