1445 йил 8 зулқаъда | 2024 йил 16 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Бақо ва фано -

Бақо ва фано - (араб. бақо - боқийлик, барқарорлик; фано - фонийлик, йўқолиш, ўткинчилик) - исломдаги тушунча. Ислом динида бақо - Аллоҳ сифатларидан бири. Тасаввуфда бақо Аллоҳнинг боқий дўсти бўлиб қолиш учун ўзидан воз кечиш, барча яхши сифатларни ўзида мужассам қилиш деб ҳам тушунилади. Фано - ўзидаги барча ёмон сифатларни йўқ қилиш йўли билан Аллоҳга яқинлик ҳосил қилишликдир. Тасаввуфда солик фано мақомига етгач, Аллоҳнинг ҳақлиги ва улуғлиги тўғрисидаги фикру зикрга ғарқ бўлиб, бу фоний дунёдаги жамики нарсаларни унутиб юборади. Бу мақом "фано филлоҳ" деб аталади (яна қ. Фано).