1445 йил 7 зулқаъда | 2024 йил 15 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Барў ибн Озиб -

Барў ибн Озиб - тўлиқ исми Абу Амр ал-Барў ибн Озиб ибн ал-Хорис ал-Ансорий ал-Авсий (7-а.) - саҳоба. Бадр жангига. бормоқчи бўлганида Расулуллоҳ (сав) уни ёшлиги туфайли жангдан қайтарганлар. Муҳаммад (сав) билан бирга 14 та ғазотда, у зот вафотларидан сўнг Рай ш.ни фатҳ этишда (644) қатнашган. Кейинчалик Али билан бирга Жамол, Сиффин ва Наҳравон жангларида жасорат кўрсатган, кўп ҳадислар ривоят қилган. Мусъаб ибн аз- Зубайр замонида (689-691) вафот этган.