1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ашъарийлар -

АШЪАРИЙЛАР - каломнинг асосий йўналишларидан бири - Ашъарий мактаби тарафдорлари. Боқилоний (1013 й. в.э.), ибн Фурқ (1015 й. в.э.), Абу Ишоқ Исфарўиний (1027 й в.э.), Абдул Қоҳир Бағдодий (1037 й. в.э.), Жувайний (1085 й. в.э.), Шаҳристоний (1153 й. в.э.) ва Фахриддин Розий (1209 й. в.э.) таниқли вакилларидир. А.нинг дунёқарашида акд диний анъана - накддан устун қўйилади. А. мотуридийлик тарафдорларидан ўнлаб ақидавий масалаларда фарк қиладилар. Мас., А. Аллоҳ ўз бандаларига тоқатларидан ташқари оғир ишларни ҳам буюриши мумкин десалар, мотуридийлар мумкин эмас дейдилар. А. Аллоҳни ақл билан таниш вожиблигига ҳам қарши турадилар. Далил келтира олмайдиган муқаллид мусулмоннинг имонини А. қабул эмас дейдилар. Имон озайиб-кўпайиб туриши, амал имоннинг таркибий қисми деб қараш ва б. А.нинг қарашларини энг аввал Эронда (10-а.да) кенг тарқалган шофиъийлик мазҳаби тарафдорлари қабул қилганлар. Ашъарийнинг ўзи таянган ҳанбалийлик тарафдорлари бу мактаб душманлари бўлиб қолган. Таниқли илоҳиётчиларнинг кўпчилиги (мас., Андалусияда Ибн Ҳазм) А. ғоясига қарши чиққан. Биринчи салжуқий султон Тўғрулбек (1038-1063 й.ларда ҳукмронлик қилган) даврида А. таълимоти бидъат деб эълон қилиниб, унинг тарафдорлари таъқиб этилган. Бироқ бу таълимот Боқилоний, Ғазолий ва б.нинг асарлари туфайли мусулмон оламида катта таъсирга эга бўлиб, каломнинг энг кенг тарқалган оқимига айланган.