1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ашоб ар-Раъй -

АШОБ ар-РАЪЙ (араб. - фикр тарафдорлари) - раъй, фикр ва ақл билан ҳукм чиқарувчи уламоларга берилган ном. Ислом илмларидан тафсир, фиқҳ каби соҳаларда ижод қилувчи олимлар икки турга бўлинади. Биринчи тури - Қуръонни тафсир қилишда ва бирор шаръий ҳукм чиқаришда фақат Қуръон оятлари, ҳадислар, саҳоба ва тобеинлардан нақл қилинган ривоятларга суянадиган олимлардир. Иккинчи тури - тафсир ва фиқҳ соҳасида фақат нақлий далилларга суяниш билан қаноатланмай ижтиҳод, яъни ақл, фикр ва раъйни ҳам ишга солиб шаръий ҳукмлар, фатволар ижод этадиган олимлардир. Шу иккинчи турига А. ар-Р. деб ном берилган. Улар мутафаккир олимлар деб ҳам юритилади.