1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ашоб ал-Ҳадис -

АШОБ ал-ҲАДИС, аҳд ал-ҳадис (араб. -ривоят тарафдорлари) - анъанавий ислом тарафдорлари, илк исломдаги оқимлардан бири. 8-а.да шаклланган. Ашоб ар-раъйга қарши ўлароқ, дастлаб Мадина мактабига мансуб фақиҳлар ва муҳаддисларни шу ном билан аташган. А. ал-Ҳ. диний-ҳуқуқий масалаларни ҳал этишда ҳар хил янгича услубларга қарши чиқишган. Бу ишда улар мавҳум, тажрибадан ўтмаган услубларни қўлланишга йўл қўймаслик лозим деб ҳисоблаб, амалий фаолиятда фақат Аллоҳ китоби (Қуръон) ва пайғамбар суннасига асосланишга даъват этишган. Кейинчалик тобора ривожланиб борган жамият зайли ва талаблари таъсирида ижмў ва қиёсни мусулмон ҳуқуқининг манбалари деб тан олишган, бироқ Қуръонни талқин этишда янгича услубларни кенг қўлланишга йўл беришмаган ва уни чеклаб қўйишган.