1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Анас ибн Молик -

АНАС ибн МОЛИК, тўлиқ исми Анас ибн Молик ибн ан-Назр ан-Нажжорий ал-Хазражий алАнсорий, куняси Абу Сумома (610, Мадина - 712, Басра) - ансорлардан ва ашоби киромнинг фақиҳларидан бири. Ҳижратнинг ибтидосидан эътиборан ўн йил Расули Акрам(сав)нинг хизматида бўлиши билан шуҳрат топган. 2630 ҳадис ривоят этган. Абу Бакр, Умар, Усмон, Убайй бин Каъб ва б. кўпгина ашоблардан ривоят этган, унинг ўзидан ҳам Ҳасан Басрий, Зуҳрий, Қатода, Яҳё ибн Саид каби зотлар ҳадис нақл этганлар. Басрада энг кейин вафот этган саҳобадир.