1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Азайимхонлик -

АЗАЙИМХОНЛИК, дуохонлик - дуо ўқиш, дам солиш йўли билан табиблик қилиш. А. билан шуғулланган шахслар азайимхон, дуохон, бахши ва ҳ.к. деб аталади. Номи чиққан, тажрибали, мартабали дуохон азайимхон деб аталган. Азайимхон иссиқ-совуқ қилиш, жодугарлик билан ҳам шуғулланган. Ибтидоий жамиятнинг уруғчилик босқичида айрим кишилар одамларни оддий усул (доривор гиёҳ, қон олиш ва б.) билан даволашган. Лекин уларнинг баъзилари беморни даволаш жараёнида, гўё касал "сабабчиси" бўлган "ёмон руҳлар"ни ҳар хил хатти-ҳаракатлар (авраш, дуо ўқиш, сеҳрлаш, афсунгарлик) билан "ҳайдаб чиқара олишларига" одамларни ишонтиришган. Жаҳоннинг кўпгина халқларида кенг тарқалган.