1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абулфатҳ Алоуддин Муҳаммад -

АБУЛФАТҲ АЛОУДДИН МУҲАММАД ибн Абдулҳамид Усмандий Самарқандий (? - 1157) - фиқҳшунос олим. Унинг Абу Муҳаммад ибн ал-Ҳасан аш-Шайбонийнинг "алЖомиъ ал-Кабир" ("Катта тўплам") китобига ёзган "Шарҳ ул-Жомиъ ал-Кабир" ("Жомиъ алКабирнинг шарҳи") номли бир неча жилдли асарининг 1-си бизгача етиб келган. У "Китоб улимон" (ЪИмон ҳақида китоб"), "Китоб ун-никоҳ" ("Никоҳ ҳақида китоб"), "Китоб ушшаҳодат" ("Шаҳодат китоби"), "Китоб ул-қазо" ("Ҳукм китоби") каби бобларга бўлинади. Мазкур асарнинг котиб Аҳмад ибн Маҳмуд ибн Муҳаммад ибн Умар Самарқандий томонидан 1361 й.да кўчирилган нодир қўлёзма нусхаси Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институтида (инв. № 5558) сақланади.