1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абулбақо ибн Баҳоуддин -

АБУЛБАҚО ибн БАҲОУДДИН (16-а. 1-ярми - 17-а. 1-чораги) - тарихчи. Хожа Аҳмад ибн Жалолуддин Косоний (Маҳдуми аъзамнинг набираси бўлиб, Абдулазизхон (1540-49) саройида кичик давлат лавозими (ҳукмгар)да турган. У бобосига атаб "Жомеъ улмақомоти Маҳдуми аъзам" ("Маҳдуми аъзам мақомотининг мажмуи") китобини ёзган (1617). Бу асарда Маҳдуми аъзамнинг ҳаётига оид маълумотлардан ташқари, Мовароуннаҳрнинг 16-а. 1-ярмидаги иқтисодий ва сиёсий аҳволи ҳамда шайбонийлар билан Эрон ўртасидаги муносабатларга оид қимматли маълумотлар бор.