1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абдуллоҳ ибн Абу Бакр -

АБДУЛЛОҲ ибн АБУ БАКР (? - 632) - Абу Бакр Сиддининг ўғли, пайғамбаримиз (сав)нинг қайин инилари. Исломнинг дастлабки йилларида мусулмонликни қабул қилган. Ҳижрат чоғиИслом пайғамбаримиз (сав) биродарлари Абу Бакр билан уч кун Савр ғорида қолиб кетганларида Абдуллоҳ уларга ҳам егулик келтириб, ҳам мушрикларнинг ишларидан хабардор қилиб туриш билан муҳим вазифани адо этган. Кейин у ҳам Маккадан кетиб, "муҳожир" деган номга сазовор бўлган. Макка фатҳида қатнашган. Ҳунайн ва Тоиф жангларида иштирок этган. Тоифдаги муҳосарада ўқ тегиб, яраланган.