1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абд ал-Ёний ан-Насафий -

Абу Бакр Абд ибн Абул Аббос ал-Ёний ан-Насафий Насаф аҳлидан бўлиб, муаззин, зоҳид, солиҳ банда ва дуолари ижобат бўладиган олимлардан эдилар. Бу киши Имом Аҳмад ибн Сайёр, Исо ибн Аҳмад ал-Асқалоний, Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Яъло Абдулмуъмин ибн Халаф ан-Насафий ва Муҳаммад ибн Закариё ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 326 (милодий 939) йилда вафот этганлар.