1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Иброҳим ан-Насафий -

Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Маъқал ан-Насафий аҳли суннанинг буюк олими, ишончли ва фозил муҳаддиси эдилар. Кўп ҳадис ёзиб олганлар, «Муснад» ва «Тафсир»ларни жамлаганлар. Насафда бир неча муддат қози ҳам бўлганлар. Илм ўрганиш учун Хуросон, Ироқ, Шом ва Мисрга бориб, Абдуллоҳ ибн Усмон ад-Дабусий, Қутайба ибн Саъид ал-Бағлоний, Ҳишом ибн Аммор ад-Димашқий, Ҳармала ибн Яҳё ал-Мисрий ва Яъқуб ибн Ҳумайд ибн Косибдан таълим олганлар. Бу кишидан олимлар кўп ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 294 (милодий 908) йилда вафот этганлар.