1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Муҳаммад ал-Марудий ан-Насафий -

Абул Фазл Муҳаммад ибн Абу Саъид ал-Марудий ан-Насафий Насаф аҳлидан. Ишончли муҳаддис ва шайх эдилар. Маҳмуд ибн Анбар ан-Насафийдан ҳадис ривоят қилган охирги муҳаддис бўлиб, у кишидан тўқсонга яқин ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абул Аббос ал-Мустағфирий ва Ал-Мустағфирийнинг ўғиллари Абу Зар Муҳаммад ибн Жаъфар таълим олганлар. Ҳижрий 297 (милодий 910) йилда таваллуд топиб, ҳижрий 386 (милодий 997) йилнинг зулқаъда ойида вафот этганлар.