1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

ҳадйи - «Ҳадйи» «ҳадя» сўзининг жами бўлиб, ҳаж ёки умрага чиққан одам ўзи билан бирга қурбонлик қилиш учун олиб чиққан қўй, эчки, мол ёки туядан иборат ҳайвонга айтилади. Ўша пайтда Байтуллоҳ зиёратига чиққан одам бу ҳайвонлар қурбонликка аталганини билдириш учун бўйнига хурмонинг пўстлоғидан аломат–белги ҳам осиб қўяр эканлар. Буни кўрган одамлар у ҳайвонда тегмас, йўқолиб қолса ҳам, Ҳарамга боргунча юраверар экан.