1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Муҳаммад ал-Моймарғий ан-Насафий -

Абул Муаййад Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Моймарғий ан-Насафий фозил имом эдилар. Мадинаи Мунавваранинг имоми Муҳаммад ибн Мансур аш-Ширвонийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 442 (милодий 1051) йилнинг рабиъул аввал ойида Моймарғ қишлоғида таваллуд топганлар. Ўғиллари Аҳмад эса ҳижрий 481 (милодий 1089) йилнинг шаъбон ойида таваллуд топганлар.