1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Иброҳим ас-Сонжаний ан-Насафий -

Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Маъқал ас-Сонжаний ан-Насафий шу қишлоқдан бўлиб, Насаф аҳлининг машҳур имоми эдилар. Насафда Туфайл ибн Зайддан кейин қози бўлганлар. Бу киши ҳадис ва фиқҳ илмларини яхши билувчи, пок ва ғамхўр кишилардан эдилар. Ҳадис жамлаб, уларни тасниф қилганлар. Илм талабида Хуросон, Ироқ, Ҳижоз, Шом ва Мисрда бўлиб, у ердаги уламолардан таълим олганлар. Анча машаққат тортиб Аҳмад ибн Ҳанбалга йўлиққанлар, аммо у кишидан таълим ололмаганлар. Бу зот Имом ал-Бухорийдан «Саҳиҳ ул-Бухорий» китобидан таълим олганлар. Ушбу китобни Имом ал-Бухорийдан ривоят қилган охирги муҳаддис. Ҳижрий 295 (милодий 909) йилнинг зулқаъда ойида 85 ёшда вафот этганлар.