1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Умар ал-Андуконий ал-Фарғоний -

Андукон – Фарғона қишлоқларидан. Сарахсда ҳам Андукон қишлоғи мавжуд бўлиб, Аҳмад ал-Ҳаммодийнинг қабрлари шу ерда. 

Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ал-Андуконий ал-Фарғоний Фарғонанинг Андукон қишлоғидандирлар. Бу киши катта шайх, сўфий, чиройли сийратли, Қуръони каримни ёддан билувчи қори эдилар. Яхши қироат қилардилар. Хуросонда бўлганлар ва шу ерда сўфийларга боғланиб, уларнинг хизматларини қилиб, маслаҳатларига қулоқ тутардилар. Абул Фазл Бакр ибн Муҳаммад аз-Заранжарий ва Абу Ражо Муаммил ибн Масрур аш-Шошийдан таълим олганлар. Ҳижрий 545 (милодий 1151) йилнинг жумодул аввал ойида Марвнинг Фошон қишлоғида вафот этганлар.