1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Бакр ал-Варасниний -

Вараснин («Вараснон» деб ҳам айтилади) – Самарқанд маҳаллаларидан.

Абу Аҳмад Бакр ибн Муҳаммад ал-Варасниний шу маҳаллада яшаганлар. Бу буюк фақиҳ ҳанафий мазҳабида бўлганлар. Самарқандда бу кишининг имло мажлиси ва мунозаралари бор эди. Оталаридан ҳамда Фатҳ ибн Убайд ал-Каробисий, Аббос ибн Фазл ас-Самарқандий ва Иброҳим ибн Наср ас-Самарқандийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса ўғиллари Муҳаммад ибн Бакр ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 352 (милодий 964) йили Самарқандда вафот этганлар.