1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абул Маолий Муҳаммад ибн Наср ал-Мадиний ас-Самарқандий -

Шайх Абул Маолий Муҳаммад ибн Наср ал-Мадиний ас-Самарқандий мартабалари улуғ инсон эдилар. Абу Али Ҳасан ибн Абдулмалик ан-Насафий ва Абул Ҳасан Али ибн Муҳаммад ал-Баздавийдан таълим олганлар. Ҳижрий 454 (милодий 1063) йилда таваллуд топганлар. Ҳижрий 550 (милодий 1156) йилнинг шаъбон ойида вафот этиб, Чокардиза қабристонида дафн қилинганлар.