1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Умар аз-Зағримоший -

Имом Умар ибн Муҳаммад аз-Зағримоший - Зағримош маҳалласидан эдилар. Бу киши Самарқанд аҳлидан бўлиб, Абдак кўчасида яшардилар. Халифа Иброҳим ибн Исмоил ас-Саффор замонларида Самарқандда имом-хатиб эдилар. Тоҳир ибн Абдулвоҳид ан-Насафийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 453 (милодий 1062) йилнинг зулқаъда ойида таваллуд топиб, ҳижрий 523 (милодий 1130) йилнинг ражаб ойида вафот этганлар.

*Зағримош (Зағримож) – Самарқанднинг катта маҳаллаларидан бири.