1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Юнус ал-Фақиҳ ал-Усрушаний -

Абу Саъид Юнус ибн Фазл ал-Фақиҳ ал-Усрушаний фозил, фақиҳ, мумтоз олим эдилар. Самарқандга келиб, Абдуллоҳ ибн Айюб ал-Маҳзумийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса фақиҳ Абу Наср Муҳаммад ибн Убайдуллоҳ ас-Самарқандий ҳадис ривоят қилганлар.