1445 йил 15 шаввол | 2024 йил 24 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Аҳмад ал-Қассорий ал-Хоразмий -

Абу Тоҳир Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Қассорий ал-Хоразмий хоразмлик бўлиб, Бағдодда яшаганлар. Ғазнада халифа томонидан тайинланган элчи бўлганлар. Абул Қосим Исмоил ибн Ҳасан ас-Сарсарийдан «ас-Сарсариёт» номли машҳур ҳадис китобидан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абул Қосим ас-Самарқандий, Абдулваҳоб ал-Ҳофиз ал-Бағдодий, Муфлиҳ ибн Аҳмад ал-Варроқ ал-Бағдодий ва Абдулхолиқ ибн Бадан ал-Бағдодий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 395 (милодий 1006) йилда таваллуд топганлар. Ҳижрий 474 (милодий 1082) йил зулҳижжа ойининг ўн иккинчисида, шанба куни вафот этиб, «Маъруф Кархий» қабристонида дафн қилинганлар. Бу қабристон «Боб ад-дайр» деб ҳам номланади.