1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Аҳмад ал-Хивий ас-Суфий -

Абул Жанноб Аҳмад ибн Умар ал-Хивий ас-Суфий Хоразмда яшардилар. Хивада сўфи ва шайх эдилар. Ишончли муҳаддис ва аҳли сунна бу зот ҳаж ҳам қилганлар. Маккаи мукаррамада Муборак ибн Таббохдан, Искандарияда Абу Тоҳир ас-Салафий ал-Ҳофиздан, Ҳамадонда Абул Фазл Муҳаммад ибн Бунаймон ал-Ҳамадонийдан ҳамда Исфаҳон ва Нишопур уламоларидан таълим олганлар. Ўзларидан эса Аҳмад ал-Андалусий ва Абдулазиз ибн Ҳилола ал-Андалусий таълим олишган.