1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абдуллоҳ ал-Бухорий ал-Бофий -

Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Бухорий ал-Бофий  Асли бухоролик бўлиб, «ал-Бофий» номи билан танилганлар. Бағдодда яшаганлар. Шофеъий мазҳабининг фақиҳларидан. Наҳв ва сарф илми билимдони, араб тили ва адабиётни яхши билардилар. Чиройли сўзловчи (балиғ ал-ибора), ҳозиржавоб (ҳозир ал-бадиҳа) эдилар. Китоблар ёзар ва қийналмасдан дарҳол шеърлар тўқирдилар. Бир куни дўстлари у кишини кўриш учун келганда уйларида егулик ҳеч нарса бўлмаган. Шунда унга қарата ўша заҳоти шеър тўқиганлар. Ҳижрий 398 (милодий 1008) йилнинг муҳаррам ойида вафот этганлар.