1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизий -

Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизий – зеҳнлари ўткир, етук муҳаддис, ҳадис илмининг имоми бўлиб, ҳар бир ҳадис ёки сўзни далил билан исботлаб беришлари одамлар оғзидан тушмас эди. Бу зот Имом ал-Бухорийнинг шогирдларидан. Имом ал-Бухорийдан, у кишининг шайхлари Қутайба ибн Саъид ал-Бағлоний, Али ибн Ҳажар ал-Марвазий, Ҳаннод ибн Суррий ал-Куфий, Абу Курайб Муҳаммад ибн Ало ал-Куфий, Муҳаммад ибн Башшор ал-Басрий, Муҳаммад ибн Мусо ал-Басрий, Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ад-Доримий ас-Самарқандийдан ҳамда Ироқ ва Ҳижознинг бошқа машойихларидан таълим олганлар. Ўзларидан эса Муҳаммад ибн Саҳл ал-Ғаззол, Бакр ибн Муҳаммад ад-Деҳқон, Абу Назр ар-Рушдий, Ҳаммод ибн Шожар ан-Насафий, Абул Аббос ал-Маҳбубий ал-Марвазий ва Ҳайсам ибн Кулайб аш-Шоший ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 270 (милодий 884) йили Термиздан олти фарсах узоқликдаги Буғ қишлоғида вафот этганлар.