1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Муҳаммад ал-Мадиний -

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абу Бакр ал-Мадиний Бухоро олимларидан. Солиҳ шайх, тақводор, парҳезкор, кундузлари рўзадор бўлиб, кечаларини эса таҳажжуд ва нафл намозларини ўқиш билан ўтказар эдилар. Юсуф Ҳамадонийнинг суҳбатдошларидан. Абу Муҳаммад аз-Зубайрий, Абул Юср ал-Паздавий ва Абу Бакр ан-Насафийдан ҳадис илмидан таълим олганлар.