1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ҳасан ал-Муаззин ал-Лаббод ал-Бухорий -

Абу Али Ҳасан ибн Ҳусайн ал-Муаззин ал-Лаббод ал-Бухорий   Юнгдан босиб тайёрланадиган кигиз сотиб, кун кечирганлари учун Лаббод нисбати берилган. Али ибн Ҳакам ал-Марвазий ва Муҳаммад ибн Муқотил ал-Марвазийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Муҳаммад ибн Аҳмад ас-Саъдоний ва Муҳаммад ибн Собир ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 271 (милодий 885) йилда вафот этганлар.